Фарғонада "Спарк" бошқарувни йўқотиб симёғочга бориб урилди

    Ҳодиса оқибатида автомашина ичида бўлган икки нафар йўловчи вафот этди.

    Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 29 август куни тунги соат 03:30 ларда, Фарғона шаҳар Кергили мавзеси ҳудудидан ўтган 4Р-140А "Фарғона шаҳрига" автомобиль йўлининг 8 км.да 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Т.А бошқарувидаги "Спарк" русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, кескин тормоз босиб юбориши натижасида бошқарувни йўқотиб йўл четида бетон симёғочга урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этди.

    ЙТҲ оқибатида "Спарк" автомобиль йўловчилари 2005 йилда туғилган Қ.М, 2005 йилда туғилган Ю.А, 2004 йилда туғилган Э.Ш, ва Н.Ф лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

    Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан автомобилда бўлган икки йўловчи Қ.М ва Ю.Алар шифохонада вафот этди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates