Ереван ва Боку чегарани делимитация қилиш комиссиялари фаолияти тўғрисидаги низомни имзолади

    Арманистон ва Озарбайжон чегарани делимитация қилиш комиссияларининг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги низомни имзолади. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

    Хабарда таъкидланганидек, 2024 йил 19 апрель куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация қилиш ва чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссия ва икки давлат ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича давлат комиссиясининг саккизинчи йиғилишида имзоланган баённомага мувофиқ “комиссиялар биргаликдаги фаолият тўғрисидаги қоидаларни келишиш бўйича ишларни якунлашди”.

    30 август куни Ереван ва Боку вакиллари комиссияларнинг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги низомни имзолашди. “Ҳозирда Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ички давлат тартиб-қоидаларини амалга оширишни бошлади”, дейилади хабарда. Арманистон қонунчилигига кўра, ушбу ҳужжат республика парламенти томонидан ратификация қилиниши керак, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates