Грецияда машҳур бандаргоҳ ўлик балиқлар билан тўлди

    Грециянинг Волос сайёҳлик бандаргоҳи тонналаб ўлик балиқлар билан тўлди.

    Аҳолини чириган балиқнинг кучли ҳиди ташвишга солмоқда. Ҳокимиятдан тезда ҳаракат қилиш талаб этилади, чунки ҳид яқин атрофдаги ресторан ва меҳмонхоналарга етиб бориши мумкин.

    Расмийларнинг айтишича, бу ҳафта 24 соат ичида 40 тоннадан ортиқ балиқ йиғилиб қолган, бироқ уни йиғиб олиш жараёни ҳалигача тугалланмаган. Волос мери ҳукуматни сув остидаги ўлик балиқлар шаҳар қирғоқларига етиб боргунига қадар муаммони ҳал қилишни бошламаганликда айблади.

    Шаҳар ҳокими, шунингдек, чириган балиқлар ҳудуддаги бошқа турлар учун ҳам экологик ҳалокатга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Экологларнинг фикрича, муаммога ўтган йили Волосда содир бўлган сув тошқини сабаб бўлди. Кейин Болқон ярим оролининг жанубидаги, яъни Грециядаги текислик – Фессалия платоси сув остида қолди.

    Чучук сувга ўрганиб қолган балиқлар шўр сувга тушиши оқибатида нобуд бўлди, бу эса ўлик балиқларнинг тўпланиб қолиши билан боғлиқ ҳолатни келтириб чиқарди, деб хабар беради vfokuse.mail.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates