Тошкент тиббиёт академиясида талабалар турар жойлари кўпаймоқда

    Тошкент тиббиёт академиясида 2024/2025-ўқув йилида талабалар учун турар жойлар сони жами 3800 ўриндан ошди.

    Бугунги кунда талабалар турар жойлари учун ариза топширган 3943 нафар талабаларга my.gov.uz портал, billing.edu.uz портали орқали эса 1-2 ва юқори курс талабаларининг 1500 нафари талабалар турар жойларига жойлаштирилди. Ушбу жараёнлар ҳамон давом этмоқда.

    Шунингдек, академияда махсус гуруҳ ташкил этилган бўлиб, ушбу гуруҳ талабалар турар жойларига ариза топширган номзодлар орасидан кам таъминланган, моддий кўмакка муҳтож, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга ётоқхона ажратиш билан шуғулланади.

    Ҳозирги кунда 644 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар талабалар турар жойларига жойлаштирилди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, академияда талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича 1 та марказий штаб, 4 та марказ ташкил қилинган.

    Бундан ташқари Тошкент тиббиёт академиясида томонидан топилган 385 та ижара хонадонларида жами 2449 та ўрин мавжуд бўлиб, 10 августдан то бугунга қадар ушбу хонадонларга 100 нафардан зиёд талабалар ижара шартномалари асосида жойлаштирилди.


    Ҳамкорлик материали