Аввалроқ Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов "Парининг совғаси" (“Подарок Пери”) фильми устида иш бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Съёмка жараёнлари Хоразм, Бухоро ва Самарқандда бўлиб ўтган фильмнинг ҳозирда суратга олиш ишлари тугалланган.
"Парининг совғаси" фильми Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва "ВЕГА" кинокомпаниясининг ҳамкорликдаги маҳсулоти ҳисобланади.
Ушбу фильм 6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, эртак жанридаги картина ҳисобланади.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати