баннер
14 мар 2025
10:15

    Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари ер солиғидан озод қилиниши мумкин

    Қонун лойиҳаси билан 2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этиш белгиланмоқда.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида паррандачилик соҳасини ривожлантириш, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.

    2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда эса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бино-иншоотлари ва ер участкаларини ижарага беришдан олган даромадлари бўйича фойда солиғи, шунингдек, ижарага берилган объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.

    Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши паррандачилик корхоналари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, болаларга яратиладиган шарт-шароитларни яхшилаш, болаларни соғломлаштириш ва ақлий ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

    Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech