Бу ҳақда Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
“Айтишим мумкинки, биз мағлубиятга учраб, мустақил ва суверен давлатга эга бўлиш имкониятига эга бўлдик.
Пашинян, шунингдек, “муайян ҳолатлар туфайли” Жанубий Кавказда Арманистонга нисбатан салбий муносабат кўплигини қўшимча қилди. “Бу салбий муносабатга дош бера олиш жуда муҳим. Биз бу салбий муносабатни ҳис-туйғуларсиз, энг самарали усуллар билан енгишга ҳаракат қилиб, тўғри иш қиляпмиз”.
Аввалроқ Пашинян республиканинг стратегик ривожланиши доирасида қўшниларга ҳудудий даъволар йўқлигини англатувчи “ҳақиқий Арманистон” концепциясини яратганини маълум қилганди, деб хабар беради tass.ru.
Мухолифат бир неча бор Пашиняннинг бундай баёнотлари ва баҳоларини 2020 йилдаги мағлубиятни қонунийлаштириш мақсадида ўзини оқлашга уриниш деб атаган. Арманистондаги кўплаб мухолифатчиларга кўра, Пашинян урушдаги мағлубият муқаррар эканлигини ва ўзининг нолойиқ ташқи ва ички сиёсати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.









