Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими назоратчиси пора билан ушланди

    Маълумотларга кўра, у фуқаро М.С.ни туман Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига пора талаб қилган.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.