Пайсалга солинган иш 5 миллион сўмга тушди

    Тўрақўрғон тумани «Тепанайманча» МФЙда яшовчи фуқаро Хуршида Раупова 2019 йили апрель ойида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури асосида тумандаги «Ибрагим Азиётбек Абдуқодир ўғли» МЧЖ раҳбари билан 2019 йилда 0,03 сотих ерга металл конструкцияли иссиқхона қурдириш учун ўзаро шартнома тузади.

    Қурилиш ишлари учун Миллийбанк томонидан 15 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, буюртма бажарувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилган бўлсада, у келишилган шартномада кўрсатиб ўтилган шартлар бўйича иссиқхонанинг устки қисмини полиетилен қопламаси билан қоплаб бермайди. Ҳар хил баҳоналар қилиб, ишни қарийб етти ой мобайнида пайсалга солиб келади.

    Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 29-моддасига асосан фуқаро манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида ҳудудий истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Чуст туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритилди. Фуқаро манфаатининг суд орқали ҳимоя қилиниши натижасида ҳақиқатан ҳам таъминотчидан фуқаро 5 миллион 100 минг сўм зарар кўргани ўз исботини топди.

    2020 йили 23 июль куни Чуст туманлараро фуқаролик суди қарорига мувофиқ, «Ибрагим Азиёт Абдуқодир ўғли» МЧЖ томонидан манфаатдор шахс Х.Раупова фойдасига 3 миллион сўм моддий зарар ҳамда 2 миллион 100 юз минг сўм пеня — жами 5 миллион 100 минг сўм миқдорида кўрилган зарар ундириб берилди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates