Педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади 

    Мамлакатимизда 26 январ 2021 1121

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–4963-сон, 25.01.2021 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2021 йил 1 июнга қадар А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади.

    Модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади.

    Модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

    Қарорга кўра, Институт ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказларда малакасини ошириши режа-графиги тасдиқланди.

    Шунга кўра, белгиланган йилларда жами 32 нафар ходимнинг хориждаги етакчи илмий марказларда малака ошириши назарда тутилган.

    2021 йил 1 июнга қадар Институтда қуйидагиларни тайёрлаш йўлга қўйилади:
    ● тўлов-контракт асосида “Таълим менежменти” ва “Катталар таълими” бир йиллик магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларни;
    ● “Таълимда менежмент”, “Фанларни ўқитиш назарияси ва методикаси” ҳамда “Электрон таълим назарияси ва методикаси” ихтисосликлари бўйича педагогика фанлари докторларини (PhD, DSc).

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates