Педагогика соҳасида Хитой билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

    Форумда иштирок этаётган Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимова Хитойнинг кўплаб ОТМлари билан ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борди.

    Жумладан, Шенси ва Шинжон педагогика университетлари билан меморандумлар имзоланиб, илмий ва ўқув йўналишларида қатор амалий ишлар режалаштирилди.

    Жорий йилнинг 22 январь куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги Урумчи шаҳрида биринчи Ўзбекистон — Хитой минтақалараро форуми бўлиб ўтди. Форумда Ўзбекистоннинг барча вилоят ва ҳудудлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар иштирок этди. Шунингдек, вазирликлар, идоралар, ОТМлар, саноат бирлашмалари, савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ҳамда икки мамлакатнинг 1200 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари қатнашди.

    Форум якунлари бўйича Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва Хитойнинг тегишли провинциялари ўртасида иқтисодий, савдо, таълим ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, форумда иштирок этаётган Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимова Хитойнинг кўплаб ОТМлари билан ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борди. Жумладан, Шенси ва Шинжон педагогика университетлари билан меморандумлар имзоланиб, илмий ва ўқув йўналишларида қатор амалий ишлар режалаштирилди.

    Келгусида ушбу ОТМлар билан академик ва илмий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, уларнинг стажировка ва малака оширишини йўлга қўйиш, таълим соҳасидаги ўзаро тажрибаларни ўрганиш, илмий дастур ва лойиҳаларни ташкиллаштириш, талабалар алмашинувини жорий этиш режалаштирилди. Шунингдек, хорижий филология йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун иккинчи тил сифатида хитой тилини ўқитиш ҳамда ушбу ОТМлардан Урганч давлат педагогика институтида шартнома асосида ишлаш учун профессор-ўқитувчилар жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates