Тадбир илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш аёл-қизларнинг малакасини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Маълумки бугунги кунда таълим жараёнини муваффақиятли модернизациялаши натижасида илм-фан ривожига ҳисса қўшаётган ёш аёл-қизларимиз янада кўпчиликни ташкил қилмоқда. Илм-фанни ривожланиши, янги илмий-инновацион дунёқараш асосида фанга янгиликларни олиб кирилиши ҳам бевосита яратилган бугунги кун имкониятларининг натижасидир.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 11-февраль — “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни”ни муносиб ташкил этиш мақсадида “PhD сари қадам” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Иқтидорли ва илмий тадқиқот ишлари билан юқори натижаларга эришаётган аёл-қизлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолият жараёнида эгаллаган билим, кўникма, малакаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда 100 нафарга яқин илмий тадқиқотчилар, магистрант, докторантлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон-Япония ёшлар инновацция маркази бўлими бошлиғи Зикрилла Алимов томонидан илмий тадқиқот ишининг ўзига хос томонлари ҳамда бунда хориж тажрибасига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Мазкур йўналишдаги амалий ишлар тизимли равишда доимий ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.








