Низомга кўра, 2026 йил 1 январгача ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.
Шунга кўра:
- биринчи ва иккинчи мавсум учун субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади (20 майгача);
- учинчи ва тўртинчи мавсум учун Манзилли рўйхат имзоланиб, тасдиқланган ҳолда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тақдим этилади (20 августгача);
- Қўмита субсидиялар бериш учун ажратиладиган маблағларни субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради (10 иш кунида).