Берунийлик касаначи, пиллакорлар ҳирмон зафарини муносиб бошлади

    Муҳим соҳа ҳисобланган пиллачилик йилдан-йилга ривожланиб, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жорий йилда ҳам берунийлик касаначи, пиллакорлар хирмон зафарини муносиб бошлади.

    2023 йилда 2849 қути ипак қурти, 2035 нафар касаначиларга берилди. Натижада, 165 тонна пилла етиштириш режа қилинди.

    “ККР Ипак кластер” томонидан пиллани қайта ишлаш фабрикаси 2022-йилда ишга туширилган бўлиб, Хитой технологияси асосида дастгоҳлар ўрнатилган. Доимий 80 та иш ўрни яратилган. Бугунги кунда йилига 750 минг долларлик маҳсулотлар Хитой, Ҳиндистон ва Эрон давлатларига экспорт қилинмоқда.

    Мавсумда пилла етиштириб, меҳнат қилса бир йиллик иш стажи юритиладиган бўлса, тутзорлардан ажратилган ерга аҳоли ўзи учун керакли полиз экинларини экиб ҳосил олади.

    Пилланинг даромади эса соф фойда. Мавсум давомида 500 килограммгача пилла топшириб, оиласига даромад топаётган аёллар бугун кўпчиликни ташкил этади. Айниқса, “Aёллар дафтари”да туриб, бандлиги таъминланаётган пиллакор, касаначи хотин-қизларнинг бугунидан розилигига гувоҳ бўлдик.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates