Берунийда пилла мавсуми бошланди

    Пилла мавсумида эса 165 тонна пилла олиш режалаштирилган

    Пилла хазина ҳисобланади баҳор фаслининг апрель ойидан бошлаб, пилла қурти касаначиларга тарқатилиб, боқиш жараёни бошланди. Пилла боқишнинг ҳам ўзига яраша сир-синоати бор. Пилла қурти айниқса, тозаликни ва меъёрдаги об-ҳавони яхши кўради.

    Вақтида берилган эътибор мўл ҳосил гаровидир. Беруний туманида пилла боқиш тўлиқ касаначилар қўлида бўлиб, тарқатилган ҳар бир қути пилла учун пул маблағлари бериб борилади. 2023-йилда ипак кластер ишчи ходимлари томонидан, 2849 қути пилла 2035 нафар касаначиларга тарқатиб берилди.

    Пилла мавсумида эса 165 тонна пилла олиш режалаштирилган. Пилланинг барчаси туманда ташкил этилган “ККР Ипак кластер” даги фабрикада Хитой технологияси асосида қайта ишланиб, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон давлатларига экспортга йўналтирилади. Корхонанинг йиллик қуввати 200 тонна пиллани қайта ишлашга мослаштирилган, доимий 80 та иш ўрни яратилган.

    2023-йилда пилла қуртини боқиш бўйича озуқа базаси яратилган. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида тумандаги фермер хўжаликлари дала четларига тут кўчатлари экилди. Бу орқали касаначиликни ривожлантириш ва аҳолини иш билан банд қилиш кўзда тутилган. Махтумқули овул фуқаролар йиғинида пилла етиштираётган хонадон эгаси Атахан Ернапесов билан суҳбатимиз давомида, 37 йилдан бери пилла қурти боқиб етиштираётгани, бу эса оиласига қўшимча даромад бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates