Ипак қурти Ветьнам усулида парваришланмоқда

    Ёзёвон туман, Иштирхон маҳалла фуқаролар йиғинидаги Турсунали Мирзаматов хонадонида Ветьнам усулида ипак қурти парваришлаш йўлга қўйилди. Айни кунда пиллакор саъй-ҳаракати билан 15 қути ипак қурти парваришланмоқда.

    Ипак етиштиришнинг янги усули бир қатор афзалликларга эга. Кам жой талаб қилган ҳолда кўп ва сифатли хом ашё олиш имкониятини беради. Эндиликда ипак қурти уруғлари одатий сўкчакларда эмас, балки махсус саватларда, плёнка остида боқилмоқда. Бу озуқа миқдорини тежаш, нобудгарчиликларнинг олдини олиш ва эрта ҳосил етиштириш амалларида қўл келади.

    — Янги усулда ипак қурти уруғлари одатдагидан кўра тез ривожланмоқда, — дейди ”Ёзёвон агропилла” МЧЖ раиси Ойшахон Ибрагимова. – Масалан, 20 квадрат метр жойда 15 қурти ипак қурти парваришлаб, 800-1000 килограммдан ортиқ ҳосил олиш мумкин. Ипак қуртлари махсус саватларда устма-уст шаклда жойлангани боис, ортиқча жой, меҳнат талаб қилмайди. Анъанавий усулда бир қути ипак қуртини парваришлаш учун 65-70 квадрат метр жой зарур бўлади. Шу боис, ҳар жиҳатдан тежамкор бўлган истиқболли усулда ҳосил етиштириш борасидаги иш тажрибаларни оммалаштиришга эътибор беряпмиз. Пиллачилик кластери, касаначи пиллакорлар билан ҳамкорликда самарали иш усулнинг назарий ва амалий жараёнлари билан босқичма босқич таништириб боряпмиз. Энг муҳими, бу асосда ишлаш истагида бўлган пиллакорлар сафи кўпайиб бормоқда.

    Вилоятда “бир хонадонга бир қути ипак қурти” тамойили асосида истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, оммалаштиришга бўлган эътибор ошди. Жорий мавсумда хориждан олиб келинган 300 қути ипак қурти уруғлари Ветьнам технологияси асосида парваришланмоқда.

    –Ипак қурти етиштириш хажми ва сифатини ошириш, қайта ишлаш жараёнларига замонавий техника ва технологияларни олиб қилиш муҳим амалларидан, – дейди вилоят “Агропилла” МЧЖ бошқарув раиси Мақсуджон Қосимов.–Бу бир мавсумнинг ўзида 3-4-мартача қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаини шакллантириш имкониятини берди. Биринчи мавсумнинг ўзида 100 минг 820 нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 3 та корхонада хом ашёни чуқур қайта ишлаш, 1 та корхонани модернизация қилиш борасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу мақсадлар учун 2,7 млн. АҚШ доллар миқдорида инвестиция жалаб етилади.

    Жорий йилда Фарғона вилоятда 41 187 қути ипак қуртларини парваришлаб, 2 389 тонна тирик пилла етиштириш борасида иш олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 4968 нафар фермер хўжаликлари билан 5 та пиллачилик кластерлари ҳамда 41 минг 187 нафар қурт боқувчилар ўртасида ички меҳнат шартномалари тузилди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекиситон» мухбири.

    Шерзод Қорабоев олган суратлар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates