Пискент туман прокурори ёрдамчиси 1,5 минг доллар пора билан қўлга олинди

    Хавфсизлик 3 ноябр 2022 1145

    У судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1.500 АҚШ доллари сўраган. 

    Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди. Қайд этилишича, прокурор ёрдамчиси 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

    Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1.500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

    Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates