Эндиликда 1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинмоқда.
Платформа фойдаланувчиларини янада кўпроқ рағбатлантиш мақсадида ҳар ҳафта битта 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади.
Шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик фаоллари, IТ-мутахассислари, журналист ва блогерлардан иборат Жамоатчилик назорати кенгаши ташкил этилади ҳамда барча жараёнлар устидан қатъий назорат олиб борилади.