Лого Лого-пв-уз

    Бахшилло Фатуллаев ижодида муҳим ўрин тутадиган роллардан бири, бу...

    “Ишқ ўйинлари” сериалидаги ота образидир. Учта давлат яъни, Ўзбекистон, Туркия ва АҚШ да суратга олинган мазкур сериалда, актёр асли тадбиркор бўлган, асраб олган катта ўғлининг хиёнати ва ўз ўғлининг муҳаббати туфайли, тақдир синовларига учраган ота қиёфасини гавдалантирган.

    “Ишқ ўйинлари” сериали 2020 йил суратга олинган бўлиб, продюсер Руслан Мирзаев, Сценарий муаллифлари Озан Аяз, Феруза Фаттохова, Саида Вахобова, режиссёр Озод Шамс. Бош ролларда Саида Раметова, Жамила Ғофурова, Ҳамид Низамов, Умид Иргашев, Рихситилла Абдуллаев, Барчин Ғофурова ва турк актёрларидан Гуркан Уйғун, Сефа Йезгин ва бошқалар...

    Сериал воқеалари Ўзбекистон ва Туркияда юз бериб, ҳаётий реал воқеалар билан бадиий тўқиманинг уйғунлашувидир. Унда актёр Бахшилло Фатуллаев ижро қилган ота образи, томошабинни чуқур мушоҳадага ундайди. Умри давомида, асраб олинган фарзанди ва ўз ўғлининг келажаги учун меҳнат қилиб, уларни моддий тарафлама таъминлаган ота, вақти келиб уларга инсоний меҳр беришда, бироз адашганлигини тушуниб етади. Афсуски, бу вақтга келиб, ноқонуний тижоратга йўл бермаганлиги учун муаммоларга дуч келган бу инсон, ўз ўғлининг турк қизи билан муҳаббати туфайли, Туркияга боришга ва у ерда ҳам, мураккаб синовларга дуч келиб, уларни ҳам енгиб ўтишга мажбур бўлади. Сўнг, отани АҚШ сафари кутаётган эди.

    Аммо, АҚШ дан қайтгач асраб олган катта ўғлининг нобакорлиги туфайли ҳаёт билан видолашишига оз қолади.

    Ота образида томошабин, ҳақиқатпарвар ва курашувчан, ҳаёт синовларида енгилмайдиган, ўз фарзандларининг келажаги учун ҳар қандай мураккаб вазиятларга тайёр, жафокаш ўзбек отасини кўради. Унга ишонади ва ҳайриҳоҳ бўлади.

    Бахшилло Фатуллаев отанинг ўз фарзандларига бўлган меҳрини ҳам, қаҳрини ҳам бирдек маҳорат билан ижро қилиб, томошабинни бунга ишонтира олган. Ота билан боғлиқ Туркиядаги таҳликали эпизодлар, Ўзбекистонда отанинг ўлим чангалига тушаётган лаҳзалари, ҳар қандай томошабинни, отани қўллаб-қувватлашга ундайди. Сериал пандемия вақтида ҳам зарурий санитария чораларига риоя қилинган ҳолда ишланган бўлиб, АҚШ даги эпизодлар онлайн тарзда суратга олинган. АҚШдаги саҳналар қийинчиликлар билан суратга олинган. Айнан АҚШ даги эпизодларнинг суратга олинишида, ўша вақтда АҚШ га хизмат сафари билан кетган Бахшилло Фатуллаевнинг ҳиссаси катта бўлган. 

    No date selected
    июл, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates