Покистон Эрон томонидан берилган зарба жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    Эрон қуролли кучлари томонидан Покистон ҳудудига берилган зарба мамлакат ҳаво ҳудудини бузиш ҳисобланади ва бу оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазирлигининг сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.

    “Эроннинг Покистон ҳаво ҳудудини асоссиз равишда бузишини ва икки бегуноҳ боланинг ўлимига ва уч қизнинг жароҳатланишига олиб келган Покистон ҳудудига берган зарбасини кескин қоралайди. Покистон суверенитетини бузиш мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин”, дейилади хабарда.

    “Бундан ҳам даҳшатлиси, бу Покистон ва Эрон ўртасида бир нечта алоқа каналлари мавжуд бўлишига қарамай содир бўлган”, дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги. Вазирликнинг таъкидлашича, Покистон томони аллақачон “Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Теҳрондаги юқори мартабали ходимига” “қатъий норозилик” билдирган. Бундан ташқари, воқеа юзасидан Эроннинг муваққат ишлар вакили Покистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.

    “Терроризм минтақадаги барча давлатлар учун умумий таҳдид бўлиб, ўзаро келишилган ҳаракатларни талаб қилади. Бундай бир томонлама ҳаракатлар яхши қўшничилик муносабатларига тўғри келмайди ва ўзаро ишончга жиддий путур етказиши мумкин”, дея қўшимча қилди Покистон ташқи ишлар вазирлиги.

    Аввалроқ Эроннинг Tasnim агентлиги Эрон қуролли кучлари “Жайш ал-Золм” террорчилик гуруҳининг Покистонда жойлашган икки қароргоҳига зарба бергани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маълумотларига кўра, операцияда дрон ва ракеталардан фойдаланилган.

    10 январга ўтар кечаси “Жайш ал-Золм” террорчилари Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятининг Раск ва Жангал шаҳарлари ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилиб, бир полициячини ўлдирган. Гуруҳ аввалроқ Эрон-Покистон чегарасида содир этилган терактлар, шунингдек, Эрон чегара хизмати ходимларига ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates