Мазкур мулоқот мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси ва амалий кўмагида ташкил этилди. Учрашувда маҳаллий чарм корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш масаласи бўлди.
Дастлаб, Покистон томонига мамлакатимиз чарм саноатида сўнги йилларда эришилган ютуқлар, ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт кўрсаткичлар хусусида маълумотлар тақдим этилди.
«Leading edge alliance» компанияси ўз навбатида бугунги кунда Ўзбекистон чарм саноатидаги ютуқларни алоҳида эътироф этиб, Покистоннинг қатор компаниялари мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. Учрашувда чарм маҳсулотларини харид қилиш бўйича ташаббуслар билдирилди.
Ўзбекистон томони хорижий ҳамкорларга чарм маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тўғрисида маълумот берди. Ишлаб чиқариш жараёнлари, сифат кўрсаткичлари ва стандартлар ҳақида фикр алмашилди. Покистон компанияси томонига намуналар етказиб бериладиган бўлди. Лаборатория синовлари якунига етгач, маҳаллий корхоналаримиз билан экспорт шартномалари имзоланиши кутиляпти, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.