“Горизонтда уруш яқинлашаётганига руҳан тайёр бўлишимиз керак. Уруш эртаси ёки икки, уч ёки тўрт кун ичида бошланиши эҳтимоли жуда катта”, дея ушбу тахминни илгари сурди Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф.
Вазир унинг баёнотини ишончли прогноз сифатида қабул қилмаслик кераклигига аниқлик киритди, аммо “яқин кунлар ҳал қилувчи бўлишини” таъкидлади.
“Покистон давлат суверенитетига таҳдид солинса ёки ҳарбий эмбарго жорий этилса, ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларга 100 фоиз тайёр”, деди у.
Хаважа Асиф, шунингдек, минтақадаги бошқа давлатлар ҳам ҳар қандай зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш ва можаронинг кескинлашувини камайтиришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни Жамму ва Кашмирда отишма содир бўлиб, 26 нафар сайёҳ ҳалок бўлганди, йигирмага яқин киши жароҳатланганди. Ҳиндистон воқеани теракт сифатида баҳолади ва бунда Покистонни айблади, деб хабар беради report.az.