Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб “Uzbekistan Airways” парвозларида мажбурий ўзгаришлар бўлади

    Транспорт 12 май 2025 987

    “Uzbekistan Airways” Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб айрим рейсларда мажбурий ўзгаришлар бўлишидан огоҳлантирди.

    Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган вақтинчалик чекловлар муносабати билан, парвоз жадвалидаги мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

    Мазкур ўзгаришлар Тошкент — Деҳли, Мумбай, Лаҳор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ва ушбу шаҳарлар билан боғлиқ қайтиш йўналишларига тааллуқли.

    Маълумотларга кўра, баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа ошиши мумкин.

    Компания агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга яқин саналарга қайта бронь қилиш (жаримасиз) ёки авиабилет суммасини тўлиқ қайтариш имконияти тақдим этилишини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates