Қайд этилишича, Тошкент аэропортида шамол йўналишининг ўзгариши туфайли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Шу сабабли бир нечта рейс:
- “Qanot Sharq” авиакомпаниясининг Камран — Тошкент йўналишидаги ҲҲ-2232 рейси (қўниш 16:35 да);
- “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг ҲЙ-9732 Махачқалъа — Тошкент йўналиши бўйича (қўниш соат 16:42);
- “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Деҳли — Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-424 (қўниш 16:51) Самарқанддаги захира аэродромига йўналтирилди.
- Шунингдек, “Air Astana” авиакомпаниясининг Астана — Тошкент йўналишидаги КС-123 рейси Туркистондаги захира аэродромга йўл олишга қарор қилди.
Маҳаллий вақт билан соат 16:30 да вазият барқарорлашди, Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Захира аэродромларга қўнган самолётлар Тошкентга учишга тайёрланмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, шамол силжиши — бу қисқа масофа давомида шамолнинг йўналиши ёки тезлиги кескин ўзгарадиган ҳолат. У горизонталь ёки вертикал бўлиши мумкин ва самолётга горизонталь парвоз, кўтарилиш ёки қўниш пайтида таъсир кўрсатади, — дейилади хабарда.








