Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар энди терминал ичига кириш мумкин

    Транспорт 11 июн 2025 619

    Тошкент аэропортида учиб келиш зали реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди.

    Қайд этилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш зали кенг кўламли реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди ва залнинг янгиланган ўнг қисми фойдаланишга топширилди. Залнинг умумий майдони кенгайтирилди, автотранспорт ва автобуслар учун янги йўлак қурилди, 120 ўринли автотураргоҳ ташкил этилди ва яшил ҳудуд барпо этилди.

    Бино фасадининг кенгайиши учиб келиш зали майдонини 2100 кв.м га ошириш имконини берди. Натижада божхона ҳудуди кенгайтирилди, қўшимча юк карусели ўрнатилди, терминал ичида кутиб олувчилар учун илк бор 120 ўриндиқли ҳудуд ташкил этилди.

    Кутиб олувчилар майдонидан ташқари, қисқа муддатли тўхташ учун залга туташган махсус ажратилган йўлак очилди. Энди зал олдига таксида ҳам, шахсий автомобилларда ва автобусларда ҳам кириш мумкин — йўлакда туриш вақти жўнаб кетиш залидаги йўлак каби 10 дақиқани ташкил этади.

    Реконструкциянинг иккинчи босқичини 2025 йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Унинг давомида қўшимча юк ташиш камарини ўрнатиш, кафелар, дўконлар ва бошқа хизматлар жойлашган кутиб олувчилар ҳудудини кенгайтириш назарда тутилган.

    Якуний босқич — келиш ва жўнаш залларини ягона терминал мажмуасига бирлаштириш. Ишлар якунлангач, терминалнинг умумий майдони 10 000 кв.м дан ошади, ўтказиш қобилияти эса соатига 2400 йўловчига етказилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates