“Uzbekistan Airways” матбуот хизматининг хабар беришича, парвозлар хавфсизлигини максимал даражада таъминлаш мақсадида, шунингдек Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан вақтинча ўтишга қўйилган чекловлар сабабли, Дели, Мумбай, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет каби шаҳарлар йўналишидаги рейсларнинг маршрутлари ўзгартирилади.
Шаҳарлар рўйхати янгиланиши, маршрутларга қўшимча тузатишлар киритилиши мумкин. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўналишга қараб саёҳат вақти 1,5 соат ёки ундан ортиққа кўпаяди.
“Uzbekistan Airways” вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда ва Яқин Шарқ ҳамда Осиё-Тинч океани минтақаси йўналишлари бўйича парвоз қилувчи йўловчиларни ўзининг расмий ахборот каналлари орқали хабардор қилади, — дейилади хабарда.








