Покистонда худкуш террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди

    Покистоннинг Хуздар шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган мактаб автобуси террорчи томонидан портлатиб юборилиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди дея хабар бермоқда “Al Jazeera” нашри.

    Расмийларнинг таъкидлашича, Покистоннинг Балужистон вилоятида жойлашган Хуздар шаҳрида мактаб автобуси террорчи томонидан нишонга олиниб, портлатиб юборилган. Мазкур портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган. Улардан уч нафари ёш болалар, икки нафари эса катта ёшли экани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 38 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

    Портлатилган автобус давлатнинг ҳарбий мактабига тегишли эди. У эрталаб ўқувчи болаларни олиб кетаётган вақтда худкуш террорчи томонидан нишонга олинган ҳамда портлатиб юборилган, — дейди ҳукумат вакили Ёсир Иқбол "Al Jazeera" нашрига берган интервьюсида.

    Покистон ҳарбийлари ушбу портлашга Ҳиндистондаги террор гуруҳларини алоқадор деб билишмоқда. Бироқ бу айбловни исботловчи бирор далил тақдим қилинмаган.

    Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ушбу портлашда Ҳиндистон ҳомийлигида фаолият юритадиган террор ташкилотларининг алоқадорлигига ишонишини билдирган. Шунингдек, бош вазир портлаш оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates