Польша билан чегара ва миграция хизматлари бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланади

    Хавфсизлик 17 октябр 2022 2294

    Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонаси Европа чегара ва қирғоқ қўриқлаш агентлиги (FRONTEX) ҳамда Польша Чегара хизмати бош коменданти билан ҳамкорликда Ўзбекистон мутахассисларининг қисқа муддатли ўқув курсларда қатнашишини ташкил этди.

    Семинардан асосий мақсад икки давлатнинг жалб этилган хизматлари ўртасида чегара назорати ва миграция жараёнларини тизимлаштириш учун ахборот тизимларидан фойдаланиш соҳасида тажриба алмашиш ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилашдан иборат бўлди.

    Амалий семинар давомида иштирокчилар Польша Чегара хизмати, Хорижликлар билан ишлаш агентлиги фаолияти билан яқиндан танишди. Бундан ташқари, Ўзбекистон вакиллари томонидан сохта ҳужжатларни аниқлаш, чет эл фуқароларининг бўлиш ва ишга жойлашиш қонунийлигини назорат қилиш учун чегара ва миграция хизматлари фаолиятида қўлланиладиган янги технологияларни қўллаш жараёни ўрганилди.

    Польша ва Ўзбекистон вакиллари миграция масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларини ҳам ишлаб чиқди.

    Ўқув семинари якунида ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки мамлакат ваколатли органлари вакилларининг турли даражадаги мунтазам учрашувларини давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates