Польшалик шахматчи: кейинги фарзандимнинг исми Нодирбек бўлади

    FIDE устаси Камил Пличта ўзбекистонлик гроссмейстер ғалабасига ўзгача муносабат билдирди.

    Польшалик шахматчи, FIDE мастери Камил Пличта ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг ғалабасига ўзгача реакция билдирди.

    «Кейинги фарзандимнинг исмини Нодирбек қўяман. Ҳатто қиз бўлса ҳам фарқи йўқ», – деган Пличта ўзининг Twitter саҳифасида.

    Нодирбек Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 10-турида Ҳиндистон вакили Гукеш Доммаражу устидан ғалабага эришди. Партиянинг катта қисмида Ҳиндистон вакили доминантлик қилди, бироқ Нодирбек баҳс давомида рақибининг хатосидан фойдаланиб, ғалабани илиб кетди.

    Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси сўнгги 11-тур доирасида Нидерландияга қарши дона суради. Мазкур беллашувдаги ғалаба Ўзбекистонга чемпионликни олиб келиши мумкин.