баннер
30 мар 2025
04:32

    Бирлашган Араб Амирлиги термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

    Ҳозирча бунинг сабаби маълум эмас.

    БАА футбол ассоциацияси Паулу Бентунинг истеъфосини эълон қилди.

    Расмий баёнотга кўра, бош мураббий ўз ёрдамчилари билан ишдан бўшатилган. Ҳозирча бунинг сабаби маълум эмас. Чунки кеча унинг термаси КХДРни мағлуб қилди ва жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма учун имкониятларни сақлаб қолди.

    Бенту 2023 йилнинг 9 июль кунида БАА бош мураббийи этиб тайинланган ва унинг қўл остида 26 ўйинда қатнашиб, 14 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият қайд этди. Амирликлар унинг қўл остида аввалги йилларга қараганда анчайин шаклланиб олганини таъкидлаш жоиз. Улар Мундиал йўлида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий рақобатдоши бўлиб турибди.

    ЖЧ саралашида БАА термаси қолган икки турда Ўзбекистон термасини меҳмон қилади (5 июнь куни) ва Қирғиз Республикасига сафар уюштиради (10 июнь куни).

    Телеграм каналимиз
    Text to speech