Польшаликлар Ўзбекистон мева-сабзавотларини янада кўпроқ импорт қилишга тайёр

    Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш вазирлиги давлат котиби Рафал Романовский билан учрашди.

    Учрашувда аграр соҳадаги Ўзбекистон-Польша алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Элчи ўзаро товар айирбошлашнинг йиллик ўсиши 25-30 миллион долларни ташкил этишини, Ўзбекистоннинг Польшага экспорти ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа йўналишларни ҳисобга олган ҳолда 15-18 миллион долларга ошаётганини таъкидлади. Польша Европа Иттифоқи давлатлари орасида Ўзбекистон маҳсулотларининг энг йирик импортчиси бўлиб, 2022 йил охирига келиб бу кўрсаткич 130 миллион долларгача ўсиши кутилмоқда, умумий товар айланмаси эса илк бор 300 миллион доллардан ошади.

    Рафал Романовский яқин икки томонлама ҳамкорликнинг аниқ натижаларини, жумладан, пандемия ва транспорт-логистика занжирларининг узилиши билан боғлиқ муаммоларга қарамай, 2021 йилда қарийб 30 миллион еврони ташкил этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг икки томонлама айланмаси кўрсаткичларини юқори баҳолади. Унинг айтишича, Польшага сифатли ўзбек мева ва сабзавотлари етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, Польша томони келгусида Ўзбекистондан мева-сабзавот импортини сезиларли даражада оширишга тайёрлиги маълум қилинди.

    Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш вазирлиги давлат котиби Польша томонининг қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакат иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи эканлигини ҳисобга олган ҳолда юқори инновацион технологияларни жорий этиш бўйича тажрибасини бўлишишга тайёр эканлигини билдирди.

    Музокаралар якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олдилар.

    Рафал Романовский, шунингдек, талабалар, тадқиқотчир ва ўқитувчиларнинг илмий ва инновацион ишланмалари асосидаги турли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга ҳам тайёрлигини маълум қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates