Поплик отадан 140 миллион сўмдан ортиқ алимент ундирилди

    Ижтимоий ҳаёт 13 июл 2020 2012

    Бюронинг Поп туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тушунтиришлар самара бериб, ота ўз фарзанди учун вояга етгунга қадар бўлган алимент суммасини тўлиқ тўлаб берди.

    Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2019 йил 28 октбярдаги қарорига кўра Саринов Русландан ундирувчи Нурматова Махсума фойдасига 1 нафар фарзанди учун ҳар ой жами даромадидан ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

    Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Саринов Русланга фарзанди учун ҳар ойда алимент маблағини ўз вақтида тўлаб бориши ёки амалдаги тартиб қоидага кўра 18 ёшга етгунча қадар ҳам тўлиқ тўланиши мумкинлиги тушунтириб ўтилган. Ўз ўрнида маъсулиятини ҳис этган ота фарзанди учун вояга етгунча қадар тўлиқ алимент маблағини тўлашни сўраб мурожаат этди.

    Куни кеча ушбу мурожаати кўриб чиқилиб, отадан 140.040.465 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчига тилхат асосида топширилиши таьминланди. Ижро ҳужжати тўлиқ таьминланди.

    МИБ Наманган вилоят бошқармаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates