Тошкент шаҳрида 2021-2023 йилларда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан жами қиймати 9,442 триллион сўм миқдоридаги 90 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 739,5 миллион долларни ташкил этиб, шундан 3 596 та хона ва 7 050 та ўринга мўлжалланган 66 та меҳмонхона, 12 та савдо, кўнгилочар бизнес маркази, 9 та маданият ва истироҳат боғи ва 3 та ҳунармандчилик марказлари барпо этилиши назарда тутилган.
Ҳозирда лойиҳалар бўйича манзилли рўйхат шакллантирилиб, мониторинг ишлари олиб борилмоқда. 2021 йилда туризм соҳасига доир инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 6 102 та янги иш ўрни яратилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.