Пойтахтимизда янгиланган йўл ўтказгич ишга тушди

    Урбанизация 22 декабр 2020 863

    Тошкент шаҳрининг Аҳмад Дониш кўчасидан кичик ҳалқа автомобиль йўли, Мискин ва Уста Ширин кўчалари кесишмасидаги автомобиллар учун мўлжалланган йўл ўтказгичда капитал таъмирлаш ишлари якунланиб тўлиқ ҳаракат йўлга қўйилди.

    Ушбу йўл ўтказгич 2000 йилда қурилган бўлиб, умумий узунлиги 912 метр, эни эса 29 метр, конструкция қисми 660 метр, ёндашиш йўлларининг узунлиги 252 метрни ташкил этади.

    Йўл ўтказгичнинг қатнов қисмидаги темир-бетон конструкциялар, ғилдирак қайтаргичлар, безак плиталари, металл тўсиқ панжаралари, асфальт бетон қопламалари ҳамда тароқсимон кўринишидаги деформацион чоклари яроқсиз ҳолга келиб қолганди.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мазкур транспорт ечимини таъмирлаш ишлари 2019 йил октябрь ва ноябрь ойларида бошланганди. 2019-2020 йиллардаги қиш мавсумида, қурилиш ишлари сифатсиз бўлмаслиги учун таъмир ишлари тўхтатилганди. 2020 йил март ойидан пандемия шароитида карантин чоралари кучайтирилганлиги сабабли, қурилиш ишларини давом эттириш имкони бўлмаганди.

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Кўприкқурилиш» трести УК тизимидаги «Кўприкқурилишфойдаланиш» УК ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда олиб борилган ушбу йўл ўтказгични мукаммал таъмирлаш ишларида, асосан, қатнов қисмидаги темир-бетон конструкциялар алмаштирилди ҳамда остки фазосидаги конструкция қисмлари балкалар, ригеллар ҳамда таянч устунлари, темир-бетон қопламаларининг бузилган жойлари қайта тикланиб, тўлиқ бўяш ишлари амалга оширилди ҳамда йўл ўтказгичнинг қатнов қисмидаги йўлни ажратиб турувчи қуйма бетон блоклар ўрнатилиб, асфальт-бетон қопламаси ётқизилди.

    Шунингдек, замонавий кўринишга эга, шаҳар архитектурасига ва миллий анъаналаримизга мос келадиган бежирим шаклда ёритгич устунлари, безакли металл панжаралар ҳамда ғилдирак қайтаргичлар ўрнатилди. Ушбу йўл ўтказгич асосий қисми қуйма бетон (монолит)дан ташкил топганлиги сабабли, тажриба сифатида битта деформацион чок таъмирланди. Бунда эса, геомембрана полимер материали ҳамда янги технология асосида «РАФО» компаниясининг мастика маҳсулотларидан фойдаланилди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates