Пойтахтнинг айрим объектлари соддалаштирилган ДХШ шартлари асосида ижарага берилади

    ДХШ лойиҳалари соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши мумкин бўлган объектлар рўйхати маълум қилинди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2024 йилдаги ВМҚ-149-сонли “Тошкент шаҳрида «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Низом ва 2024-2025 йилларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.

    ДХШ шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидагиларни назарда тутади:

    • лойиҳа қиймати – 1 млн АҚШ долларигача;
    • объектни хусусий шерикка 10 йилгача ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш. Ижара муддати тугагандан сўнг объект Тошкент шаҳар хокимиятига қайтарилиши лозим;
    • капитал қурилмалар қуришга тақиқ, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик мажбурияти;
    • лойиҳа “Е-auksion” платформасига қўйилади.

    ДХШ лойиҳалари соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши мумкин бўлган объектлар рўйхати:

    1) маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар, бульварлар, аллеялар;

    2) дарё, канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари;

    3) кўприк ва йўл ўтказгичлар остидаги ҳудудлар;

    4) йўлнинг қатнов қисми орасидаги ҳудудлар;

    5) автотураргоҳлар;

    6) автомобиль йўллари;

    7) паркоматлар;

    8) бўш турган ер участкалари;

    9) фойдаланилмаётган ёки кам қувватда фойдаланилаётган бино ва иншоотлар

    10) қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар.

    Шунингдек:

    • Тошкент шаҳрида савдога (ижара ҳуқуқи асосида) чиқариладиган ер участкаларининг манзилли рўйхати (савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, мактабгача таълим муассасалари, кичик ишлаб чиқариш, кўп қаватли уйлар, автотураргоҳлар ва бошқаларни барпо этиш учун 169 ер участкасидан иборат рўйхат);
    • Ер участкалари негизида «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом;
    • Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланмоқда.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2024 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates