Пойтахтнинг иссиқлик таъминоти тизими ДХШ асосида модернизация қилинади

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 майдаги "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ўртасида 2021 йил 29 сентябрда "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш" лойиҳаси бўйича имзоланган битим тасдиқланди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида"ги 594-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

    Хусусан, "Тошиссиққуввати" ДУК ходимлари махсус лойиҳага Меҳнат кодексига мувофиқ ўтказилади. Махсус лойиҳага ўтган ходимларнинг олдинги ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи хусусий шерик томонидан қоплаб берилади.

    Бундан ташқари, махсус лойиҳа компаниясини Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрига киритиш назарда тутилмоқда.

    Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.


    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates