Дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинди.
«Ушбу ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган. 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади. Ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда «йўқолиб қолмайди». Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади», — деб ёзади Саида Мирзиёева.