Сўнгги ўн ойда неча киши оилавий зўравонлик учун жавобгарликка тортилди?

    Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов Ўзбекистонда оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарликка тортилган шахслар статистикасини маълум қилди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 10 ойи давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 15 427 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

    Уларнинг 9 210 нафарига жарима жазоси, 6 217 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

    Шунингдек, Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 399 нафар шахс судланиб, уларнинг 126 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 255 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 18 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates