2025 йилда инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлисда «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Қонун лойиҳасининг концепцияси юзасидан Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

    Таъкидланганидек, 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида давлатнинг фуқаролар олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун етарли миқдорда маблағ ажратилган, шу жумладан иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш ҳамда инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш кўзда тутилган.

    Лойиҳада аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш учун Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолинмоқда.

    Хусусан, камбағалликни қисқартиришга жами 20 трлн сўм маблағ ажратилмоқда. Ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини кучайтириш ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган чоралар лойиҳада ўз аксини топган.

    Қонун лойиҳасида 2025 йил учун асосий солиқ ставкаларини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш, «Яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш орқали даромадлар базасини кенгайтириш, солиқ, божхона ва бюджет сиёсатини босқичма-босқич Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига уйғунлаштириш кўзда тутилган.

    Қайд этилганидек, Ўзбекистон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати келгуси йилда 2024 йилга нисбатан 6 фоиз ва аҳоли жон бошига 3251 долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ўсиш суръатлари саноатда 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоиз, бозор хизматларида 14,5 фоиз, қурилишда 14,2 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates