Президент ИҲТ доирасида алоҳида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф этди

    Ҳукумат 9 ноябр 2023 1009

    Президент Шавкат Мирзиёев саноат кооперацияси ҳамда ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, индустриал хабларни шакллантириш мавзусига тўхталди.

    "Биз ўзаро инвестициялар оқимини кўпайтириш, уларни ҳимоя қилиш ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича Қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, Ташкилотимиз Котибиятига тақдим этдик. Мазкур ҳужжатда кимё, энергетика, геология, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика ва қурилиш соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсад қилиб қўйилган. Бу эзгу йўлда Ташкилотнинг Савдо ва тараққиёт банки билан шериклик алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз.

    Ташкилотимиз доирасида ҳудудлараро саноат кўргазмасини ташкил этиш ва унинг дастлабки тадбирини 2024 йилда юртимизда ўтказиш таклифини илгари сурамиз", - деди давлатимиз раҳбари.

    Миллий энергетика стратегияларини уйғунлаштириш, минтақалараро энергия ресурсларини узатиш тармоқларини ривожлантириш, “яшил” энергетика технологияларини кенг жорий этишнинг аҳамияти ошаётгани таъкидланди.

    Бу борадаги ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва ишларни тизимли асосда олиб бориш учун Президентимиз ИҲТ доирасида алоҳида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф этди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates