Даврон Ҳидоятов 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди

    Салом мактаб, нурли остонам!

    Янги ўқув йили муносабати билан Нурафшон шаҳридаги 57-умумтаълим мактабда, "Биринчи қўнғироқ" садолари остида тантанали байрам тадбирлари бошланди.

    Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зухра Миргазиева иштирок этиб, барча ўқувчи ёшларни истиқлолимизнинг муборак 30 йилиги ҳамда янги ўқув йили билан самимий муборакбод этди.

    Жажжигина юракчалари бир олам қувончга тўлган болажонларимизнинг илк маротоба биринчи синфга қадам қўйиши уларнинг қалбига бир олам завқ ва шавқ бағишлади.

    Сўзга чиққанлар, мактаб остонасига эндигина қадам қўйган ва биринчи синфга қабул қилинган ўғил-қизларни алоҳида қутлашди ва Нурафшон шаҳрида ҳам "Президент мактаби" ишга туширилаётгани бу эса, вилоятда ёшларга таълим бериш сифатини янада ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг ёрқин ифодаси эканлиги таъкидланди.

    Шундан сўнг болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates