«Ванда» танлови ҳар йили 3-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Ушбу танлов ўқувчиларнинг олдинга қўйилган вазифаларни ҳал қилишда танқидий ва ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган.
Танловда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчиси Жафарбек Орифжонов олтин, Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 7-синф ўқувчиси Адиба Тожмирзаева кумуш медални қўлга киритди.
Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 8-синф ўқувчиси Шамил Хуснуллин эса бронза медалига сазовор бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.