Имтиҳонлар Cambridge Assessmant International Education аккредитациясидан ўтган 4 та - Нукус, Наманган, Хива ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларида бўлиб ўтмоқда. Жараёнлар Aгентлик масъуллари назоратида ташкил этилган.
Халқаро A Level моcк имтиҳонларини ташкил этишдан асосий мақсад:
ўқувчиларни май-июнь ойида бўлиб ўтадиган A Level имтиҳонларига тайёрлаш ҳамда уларнинг халқаро таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича сифат кўрсаткичини синовдан ўтказиш ҳисобланади.
Имтиҳонлар чуқурлаштириб ўқитиладиган танлов фанлари — компьютер таълими, биология, математика, физика ва кимё фанларидан бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун: А Level сертификати халқаро олий таълим муассасалари томонидан тан олинган олий стандарт сертификат ҳисобланади. У халқаро кўламда таълим олиш учун кенг имкониятларга йўл очади, дейиш мумкин.
А Level сертификатига эга бўлган ўқувчилар 76 мамлакатдаги университетларга ҳужжат топшириш имкониятига эга бўлади. Яъни бутун дунёда 1000 дан ортиқ университет мазкур сертификатни тан олади. Бу, бутун Британиядаги барча ва АҚШдаги 700 та университетга ҳужжат топшириш имконияти дегани.