Эркаклар ва аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Грузия, Бельгия, Эрон, Россия, Покистон, Хитой, Италия, Туркия, Камерун, Бразилия, Молдова, Ҳиндистон, Мўғулистон, Латвия, Эстония, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан сараланган полвонлар иштирок этади.
Эркаклар белбоғли кураш ва белбоғли курашнинг эркин йўналишида 8 вазн тоифасида куч синашса, аёллар 5 вазнда беллашади.
Бу белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган учинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади. Лекин катталар ўртасида илк бор Наманганда ўтказилаётган нуфузли мусобақадир.