Президент табриги қалдирғочларга етказилди

    Мамлакатимизда 25 май 2021 2455

    Бугун тарихий кун! Президентимиз мустақил Ўзбекистон тарихида илк бора ёшларга «Сўнги қўнғироқ» табригини йўлладилар ва айнан шу табрикни ўқиб эшиттириш эса мутасадди раҳбарларга юклатилди.

    Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов ҳам ўзи таълим олган Кармана туманидаги 21-сонли мактабдаги «Сўнги қўнғироқ» байрам тадбирига қатнашиб, юртбошимиз табригини битирувчи ёшларга ўқиб эшиттирди.

    «Бугунги байрам муносабати билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар.

    Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади», — деди табрик сўнгида вилоят ҳокими Қобилжон Бекназарович, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates