Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур лаборатория Жанубий Кореядан келтирилган энг илғор ва замонавий технологиялар билан жиҳозланади.
Бу каби лабораторияларни ташкил этиш орқали Ўзбекистонда сунъий интеллект, электромобиллар, нано-материаллар, ярим-ўтказгичлар каби соҳаларни ривожлантириш, шунингдек, Президент университетини ушбу соҳаларда локомотивга айлантириш кўзда тутилган.
Айтиш мумкинки, яратилаётган бу имкониятлар талабаларнинг жаҳон стандартларига мос равишда амалиётга эга бўлишларини таъминлайди.