"Янги Ўзбекистон" университети ҳамда ''Sejong University Academic Cooperation'' ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, ҳозирда 15 нафар ўзбек йигит-қизи Сежонг университетида қисқа муддатли амалиёт ўтамоқда.
2021 йилда ташкил этилган "Янги ўзбекистон" университетида бугунги кунда 178 нафар талаба таҳсил олади. Бу йилги ўқув йилида эса 300 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент университетининг янги қурилаётган ўқув биносида Жанубий Кореянинг Hyundai Motors ва Samsug Elektroncs компаниялари билан ҳамкорликда қўшма лаборатория очилиши кутилмоқда.