"Янги Ўзбекистон" университетига кириш имтиҳони бўлиб ўтди

    2021 йилда ташкил этилган "Янги ўзбекистон" университетида бугунги кунда 178 нафар талаба таҳсил олади. Бу йилги ўқув йилида эса 300 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.

    2021 йил 21 июль куни ана шу 300 ўрин учун кириш имтиҳони бўлиб ўтди.

    Маълум қилинишича, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ва талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларга келгусида АҚШ, Германия, Миср, Ҳиндистон ва Эрон каби давлатлардан келган профессор ўқитувчилар дарс беришади. Кўплаб хорижий давлатларнинг йирик корхоналари ва лобораторияларида амалиёт ўташ имконига эга бўлишади. Университет шу жиҳатлари билан ҳам Марказий Осиёда нуфузли ҳисобланади ва унинг талабаси бўлиш истагини билдирган ёшлар кўпчиликни ташкил этади.

    "Биз Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги "Янги Ўзбекистон" университетига кириш имтиҳонларига тайёргарлик жараёнларини 8 ой олдинроқ бошлаб юборганмиз. Йўналишлар кесимида абитуриентлар учун саволлар тузилди. Талабгорлар математика, физика, кимё ва мантиқий фикрлашдан имтиҳон топширмоқдалар. Барча саволлар Кембридж мутахассислари томонидан тузилган. Саволлар 2 кун аввал хавфсизликка риоя қилинган ҳолда Англиядан олиб келинди. Жараёнлар шаффофликка ва сифатли тарзда ўтказилмоқда. Имтиҳонларда Cambridge Assessment International Education ташкилоти вакиллари хам иштирок этишмокда" деди "Cambridge" таълим ҳамкорлиги бўйича Еврапа ва Осиё бўлими бошлиғи Cтив Кинг.

    Имтиҳон 3 соат давом этди. Омад кимга кулиб боққани эса тест жавоби натижалари эълон қилингач маълум бўлади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates