Ўзбекистон Президенти Хитой миллий нефть-газ корпорацияси раиси билан учрашди

    Ҳукумат 24 январ 2024 3040

    Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев CNPC нефть-газ корпорацияси раиси Дай Хоулянни қабул қилди.

    Хитой миллий нефть-газ корпорацияси ўз соҳасида жаҳоннинг илғор компанияси бўлиб, “Fortune Global 500” рейтингида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Нефть ва газ қазиб олиш бўйича йирик лойиҳаларни, шу жумладан хорижий мамлакатларда амалга ошириш борасида катта тажрибага эга.

    Учрашувда Ўзбекистонда ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этиш ва газ етказиш тизимларини модернизация қилиш, замонавий бурғилаш технологияларини жорий қилиш ва нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.