Президент: узумчилик – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи

    Ҳукумат 7 июл 2021 2366

    Президентимиз раислигида узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлаш, ипакчиликни янада ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

    – Бугун узумчилик соҳасидаги мавжуд муаммолар ва тармоқни ривожлантириш бўйича, муҳим вазифаларни гаплашиб олишимиз зарур. Аввало, барчамиз бир масалани яхши тушуниб олишимиз керак. Узумчилик – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланади, қолаверса, халқимизнинг турмуш тарзи ва урф-одатларимиз билан бевосита боғланиб кетган, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Таъкидланганидек, ўзбекистонлик миришкор деҳқонлар етиштирган ҳусайни, тойфи, ризамат ота, келинбармоқ ва кишмиш каби узумларнинг довруғи яқин-йироқ юртларда ҳам маълум.

    Кейинги йилларда узум маҳсулотларига бўлган талаб ортиб, узумчилик саноати ривожланмоқда. Шу боис, тармоқ мўмай даромад манбаига айланди. Шундан келиб чиқиб, сўнгги тўрт йилда 52 минг гектарда янги токзорлар ташкил этилиб, соҳага 210 миллиард сўм субсидия ажратилди. Натижада, мева-сабзавотлар экспортида узумнинг улуши 2 баробарга кўпайди.

    Бугунги кунда 90 минг гектар майдонда узум етиштирилиб, бу плантацияларда 900 минг аҳолининг доимий ва мавсумий бандлиги таъминланган.

    Давлатимиз раҳбари асосий маҳалла одамларнинг иш ҳақини кўпайтириш эканини айтиб, шу мақсадда 44 та туманни узумчиликни ривожлантириш бўйича эксперимент сифатида танлаб олинганини маълум қилди.

    Йиғилишда жаҳон бозорида хўраки узумга талаб ортиб бораётгани, майиз ва табиий вино маҳсулотлари ҳам харидоргир экани, шу боис, бугун мамлакатда узумчиликни илғор тенденциялар асосида ривожлантириш зарурлиги, бу борада амалга оширилиши керак бўлган муҳим чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates